Logo
search icon
global icon

uzb

iconshadow
iconshadow
iconshadow

Poytaxt radiosi FM107.2 / FM103.5 – aziz shahrimiz ovozi!

Poytaxt — Toshkentdagi birinchi nodavlat axborot-musiqiy radio. 2002-yil 21-avgustdan FM107,2 MGts chastotasida o‘zbek va rus tillarida efirga uzatila boshlandi.

shadow
shadow
bottombottom
Xalqaro bag‘rikenglik kuni munosabati bilan taqdirlash marosimi bo‘lib o‘tdi

Xalqaro bag‘rikenglik kuni munosabati bilan taqdirlash marosimi bo‘lib o‘tdi

16-noyabr – Xalqaro bag‘rikenglik kuni munosabati bilan poytaxtimizdagi “Wyndham Tashkent” mehmonxonasida bir guruh yetuk ulamolar, atoqli arboblar, diniy soha rahbarlari, xalqaro tashkilotlar vakillari hamda xorijiy olimlarga “Diniy bag‘rikenglik” ko‘krak nishoni topshirildi.

Tadbirda turli vazirlik va idoralar, jamoat tashkilotlari va diniy konfessiya vakillari, milliy madaniy markazlar faollari, yurtimizda millatlararo do‘stlik va diniy bag‘rikenglik rishtalarini mustahkamlashga munosib hissa qo‘shayotgan hamyurtlarimiz hamda OAV vakillari ishtirok etgan.

Senat raisining birinchi o‘rinbosari Sodiq Safoyev, Inson huquqlari bo‘yicha milliy markaz direktori Akmal Saidov, “Nuroniy” jamg‘armasi respublika boshqaruvi raisi, senator Sodiqjon Turdiyev, O‘zbekistondagi islom sivilizatsiyasi markazi rahbari Firdavs Abduxoliqov kabi diniy-maʼrifiy sohadagi islohotlarga hissa qo‘shib kelayotgan tashkilotlar vakillari va faollar ham mazkur mukofot bilan taqdirlandi.

Ushbu ko‘krak-nishoni diniy-maʼrifiy sohaning samaradorligini oshirish, fuqarolarning vijdon erkinligi kafolatlarini taʼminlash, dinlararo va konfessiyalararo totuvlik va bag‘rikenglikni mustahkamlashga hissa qo‘shgan shaxslarni taqdirlash maqsadida taʼsis etilgan.

Islom sivilizatsiyasi markazi Axborot xizmati

 

ФРАНЦИЯДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦЯСИ МАРКАЗИ БЎЙИЧА ЯНГИ ТАҚДИМОТ ЎТКАЗИЛДИ

ФРАНЦИЯДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦЯСИ МАРКАЗИ БЎЙИЧА ЯНГИ ТАҚДИМОТ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Франциянинг Парижда "WILMOTTE" компаниянинг раҳбари Андрие Барине билан учрашди. Учрашувда компания вакиллари Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази контенти учун тадбиқ қилган лойиҳанинг навбатдаги тақдимоти ўтказилди. Ушбу тадбирда Франциядаги Темурийлар даври тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси асосичиси ва президенти Фредерик Брессан ҳамда Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Ғаниевлар иштирок этишди. 

Мазкур учрашув давомида “WILMOTTE” компанияси Ўзбкекистондаги ислом цивилизацияси маркази эскпозициясидаги Иккинчи Ренессанс бўлими бўйича концепциясини тақдим этди. Концепцияда илгари сурилган лойиҳалар йиғилиш иштирокчилари томонидан муҳокама қилиниб, тегишли фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тақдимот маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қурилаётган ушбу марказ жаҳон андозалари даражасида бўлиши, буюк аждодларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшга ҳиссасини намойиш қиладиган йирик платформа бўлиши лозимлиги таъкидланди. 

Ўзбекистон: жадал ислоҳотлар ва жаҳон миқёсидаги эътироф Euronews нигоҳида

Ўзбекистон: жадал ислоҳотлар ва жаҳон миқёсидаги эътироф Euronews нигоҳида

Euronews телеканали мунтазам равишда Янги Ўзбекистон ҳақидаги материаллар ва видеолавҳаларни эълон қилиш орқали кенг аудиторияга мамлакатнинг бой тарихий ва маданий мероси, сайёҳлик имкониятлари ҳамда кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида маълумот етказишга кўмаклашмоқда.


Euronews сайтидаги
"Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар жаҳон эътиборини жалб этмоқда" сарлавҳали мақолада мамлакатнинг халқаро майдонга чиқиши, Президент Мирзиёев ислоҳотлари сиёсат, иқтисодиёт ва фуқаролик жамиятини тубдан ўзгартириб, сезиларли халқаро қизиқиш уйғотаётгани таҳлил қилинган. "Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йилда президентликка сайлангани демократлаштириш, иқтисодий ривожланиш ва глобал ҳамкорликка йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотларнинг бошланиши бўлди. Бу ислоҳотлар ўтган йили Ўзбекистон умумхалқ референдуми орқали янги Конституцияни қабул қилганда янада мустаҳкамланди. Унда бутун мамлакат фуқароларининг фикр-мулоҳазалари инобатга олинди, бу эса мамлакатнинг янги тараққиёт босқичига ўтишини жадаллаштирди," дея таъкидланади Euronews материалида.

Материал Ўзбекистон Барқарор ривожланиш маркази ва Ислом цивилизацияси маркази томонидан маҳаллий тадқиқот муассасалари, таҳлилий марказлар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда октябрь ойида Тошкентда ўтказилган Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигини ёритади. Тадбир Ўзбекистоннинг очиқлиги рамзи бўлди: унда сиёсий, ижтимоий, маданий, дипломатик ва иқтисодий соҳалардаги халқаро экспертлар, жумладан, Буюк Британия Лордлар палатаси аъзолари ва таниқли дипломатлар иштирок этди," — дейилади хабарда. "Ўзбекистон ислоҳотлари уни бошқарув соҳасида етакчига айлантирмоқда, либерал ва ислоҳотларга йўналтирилган партияларнинг яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларидаги ғалабаси эса мамлакат нафақат сўзда, балки амалда ҳам демократик ўзгаришларга интилаётганини кўрсатди."

Ташқи сиёсат масаласи ҳам журналистлар учун долзарб масала ҳисобланади. Шарқ ва Ғарбни боғловчи ҳамкорлик муносабатлари туфайли Ўзбекистон савдо, маданий алмашинув ва биргаликда ривожланиш учун янги йўналишларни очмоқда, қўшни давлатлар билан ҳам, жаҳон давлатлари билан ҳам алоқаларни мустаҳкамламоқда. Сербиянинг собиқ президенти Борис Тадич ушбу тренднинг мамлакат келажаги олдидаги мажбурият сифатида муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у ўз изоҳларида Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги яқинроқ алоқаларнинг ўзаро фойдасини таъкидлади, чунки Ўзбекистон ёшлари технологиялар ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик учун муҳим манба ҳисобланади. "Биз ҳамкор сифатида бир-биримизга керакмиз," — деди у. Гданск университети профессори, гендер тенглик бўйича эксперт Малгожата Ствол бу ютуқларни юқори баҳолади: "Сўнгги йилларда Ўзбекистон хотин-қизларнинг турли соҳаларда иштирокини кенгайтира бошлади. Аёллар сиёсий етакчи сифатида сайлов жараёнларида тобора кўпроқ иштирок этмоқда," — деди у.

Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотлар бошланганидан буён Ўзбекистоннинг мамлакатни бошқаришда очиқлик ва замонавий ёндашувларга содиқлигини таъкидлади. Бу ўзгаришлар нафақат иқтисодиёт, сиёсат ва халқаро интеграцияни модернизация қилишни, балки маданий алоқаларни кучайтиришни ҳам ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази, Туризм қўмитаси ва Uzbekistan Travel компанияси билан ҳамкорликда йирик медиа компания томонидан мамлакатдаги маданий ва иқтисодий ўзгаришларни ёритувчи бир қатор мақолалар ва видеолавҳалар тайёрланди ва эълон қилинди.

Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат ҳақида ҳикоя қилувчи Euronews дастури энг ёрқин нашрлардан бирига айланди. У томошабинларни Самарқанд ва Бухоро каби қадимий ўзбек шаҳарларининг тарихи билан таништирди. Томошабинларга "Афросиёб" тезюрар поездида ноёб сайёҳлик йўналиши бўйлаб саёҳат қилиш, Афросиёб археологик ёдгорлиги сингари тарихий жойларга ташриф буюриш ва Боғизоғондаги кўп асрлик шароб тайёрлаш анъаналарини ўрганиш имконияти тақдим этилди.

Бутун дунё сайёҳлари Euronews томонидан тайёрланган Ўзбекистон пазандачилик санъатига бағишланган махсус материали орқали мамлакатнинг гастрономик анъаналарига ошно бўлишлари мумкин."Дегустация анъаналари: Ўзбекистонда гастрономик туризм" номли мақолада машҳур ўзбек таомлари ҳақида умумий маълумот берилган. Жумладан, мамлакатнинг ошпазлик бойлиги ҳисобланган ва ҳар бир ҳудудда ўзига хос тайёрланиш усулларига эга бўлган палов ҳақида ҳам батафсил ҳикоя қилинган.

Яна бир материал асрлар давомида Ўзбекистон учун маданий аҳамиятини сақлаб келаётган қадимий санъат — ипакчилик ҳақида ҳикоя қилади. "Unraveling the art of silk production in Uzbekistan" мақоласида авлоддан авлодга ўтиб келаётган ва бугунги кунга қадар мамлакатнинг ташриф қоғози бўлиб қолаётган ипак ишлаб чиқаришнинг анъанавий усуллари ҳақида сўз боради.

Ўзбекистон креатив иқтисодиётни ривожлантириш, маданий меросни тарғиб қилиш ва халқаро конференция ва форумларни ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб қилишда давом этмоқда. "Ўзбекистон креатив иқтисодиёт бўйича Бутунжаҳон конференциясини ўтказмоқда: Глобал креативлик келажагини шакллантириш" номли мақоланинг диққат марказида глобаллашув шароитида креатив секторни ривожлантириш ва унинг барқарор ривожланишга қўшган ҳиссаси истиқболлари билан боғлиқ масалалар бўлди. Ўзбекистон ўзининг бой тарихи ва замонавий ислоҳотлардан илҳомланиб, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, маданият ва санъат соҳасидаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

"Ўзбекистон мероси: Самарқанд конгресси Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказининг аҳамиятини таъкидлайди" ва "Халқаро даражадаги олимлар Ўзбекистоннинг маданий тикланишини қўллаб-қувватламоқда" каби бир қатор репортажлар Ўзбекистоннинг маданий тикланиш соҳасидаги саъй-ҳаракатларининг халқаро миқёсда эътироф этилиши ва қўллаб-қувватланишига бағишланган. Ислом цивилизацияси марказининг улкан вазифасини рўёбга чиқаришга — буюк ўзбек аждодларининг жаҳон цивилизацияси хазинасига қўшган улкан ҳиссасини бутун дунёга намойиш этишга қаратилган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу ташаббус доирасида яқин кунларда Euronews телеканалида қадимий Ўзбекистоннинг буюк сиймолари ва уларнинг бебаҳо мероси ҳақида сўзловчи махсус видеороликлар эфирга узатилади. Бундан ташқари, бугун кечқурун Ислом цивилизацияси маркази, Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, шунингдек, мамлакатнинг етакчи музей ва кутубхоналари билан ҳамкорликда ташкил этган Маданий мерос ҳафталиги ҳақида махсус репортаж намойиш этилади. Ушбу репортаж Ўзбекистоннинг ажойиб тарихи ва бой маданий анъаналарини ёритиб беришга ҳамда мамлакатнинг ноёб меросини жаҳон аудиториясига тарғиб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини таъкидлашга қаратилган.

reklama

Reklama narxlarini yuklab oling

Poytaxt radiosida reklama narxlarini yuklab oling

share button

Share Link to your frinds with:

helo
share button
command image

Zafar Tursunov

Direktor, Bosh muharrir

“Poytaxt” radiosidagi faoliyatini 2002 yilda FM107.2 to'lqinida diktor sifatida boshlagan. Iqtisodiy yangiliklar muharriri, efir muharriri va bosh muharrir lavozimlarida ishlagan.

command image

Svetlana Tihonkova

muharrir va suxandon

Faoliyatini “Poytaxt” radiosida 2002 yilda FM107.2 da yangiliklar diktori sifatida boshlagan. dasturlarda muharrir bo'lib ishlagan va loyihalarni amalga oshirishda ishtirok etgan.

command image

Mansur Alimov

muxarrir va boshlovchi FM103.5

“Poytakht-inform” radiosidagi faoliatini 2008 yilda xabarlar muxarriri va suxandon lavozimida boshlagan. Muharrir, kungilochar dasturlar boshlovchisi sifatida ishlagan

command image

Nargiza Kulmatova

muxarrir va boshlovchi FM103.5

2020-yilda “Poytaxt-inform” FM103.5 radiosida yangiliklar va tahliliy dasturlarning muharriri, ko'ngilochar dasturlarning boshlovchisi sifatida boshlagan

Manzil:

Toshkent sh., Amir Temur shox ko'chasi, 53. Indeks: 100060

Telefon:

+998712155722

Elektron pochta:

poytaxt107.2@mail.ru

Fikringizni qoldiring

twitter buttontwitter buttontwitter button
Яндекс.Метрика
twitter button

+998 71 215 57 22