Logo
search icon
global icon

uzb

iconshadow
iconshadow
iconshadow
[object Object]

Бурса шаҳрида Ўзбекистон маданий мероси лойиҳалари тақдимоти ўтказилди

14:04 / 22.05.2024

17-19 май кунлари Туркиянинг Бурса шаҳридаги Улудағ университетида Турк дунёси стратегик тадқиқотлари бўйича Халқаро конгресси бўлиб ўтди. 

Тадбирда WОСCУ илмий маслаҳатчиси Рустам Жабборов иштирок этиб, "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси, жумладан Бутунжаҳон жамияти томонидан Алишер Навоийнинг дунёнинг турли музей ва кутубхоналарида сақланаётган қўлёзмалари ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, Бурса Улудағ университети кутубхонасига "Ўзбекистон маданий мероси" туркумида чоп этилган китоб -албомлар топширилди.