Logo
search icon
global icon

uzb

iconshadow
iconshadow
iconshadow
[object Object]

Лондонда Ўзбекистон маданий мерос ҳафталиги тадбирлари бошланди

12:56 / 29.11.2024

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги бир қатор олимлар, тадқиқотчилар, шунингдек, Франциядаги Темурийлар жамияти асосчиси ва президенти Фредерик Брессандан иборат делегация Лондондаги Ал-Фурқон ислом мероси фондида бўлди. 

Учрашувда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) ва Ал-Фурқон ислом мероси фонди билан яқиндан ҳамкорлик қилиш борасида сўз юритилди. 

— Бугун Янги Ўзбекистонда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан маданий меросни асраб-авайлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Буюк британиялик дўстларимиз билан ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади. Хусусан, Президентимиз ташаббуслари билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Буюк Британиядаги қатор ташкилотлар ва олимлар билан бир нечта лойиҳаларни амалга оширмоқда, - деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов. — Жорий йил август ойида Тошкент ва Самарқандда ўтказилган VIII халқаро конгрессда, жорий йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган халқаро маданий мерос ҳафталигида ўндан ортиқ британиялик олимлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишди. Айни пайтда бу лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича ишлар давом этмоқда. Шу ўринда Лондондаги Ал-Фурқон ислом мероси фонди бошқаруви директори жаноб Сали Шаҳсивари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар алоҳида аҳамиятга эга. Бугун  биз бу ерда ана шу ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир гуруҳ  олимлар билан келганмиз. Жаноб Шаҳсивари Ўзбекистонда бизга бир қатор қизиқарли лойиҳаларни таклиф этган эдилар. Улардан бири буюк юртдошимиз Каффол аш-Шошийнинг Махосин асарларини ўрганиш билан боғлиқ. 

Учрашувда қайд этилганидек, ислом оламида ўзига хос ўринга эга  бўлган бу асарнинг нусхаларини жамлаш, уларнинг факсимилеларини яратиш алоҳида аҳамиятга эга. Бундан ташқари, учрашувда Ал-Фурқон фондида маданий меросимизга оид яна бир қатор асарлар сақланаётгани ва келгусида ана шу қўлёзмаларни биргаликда тадқиқ этиш режалаштирилаётгани таъкидланди. Шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ал-Фурқон ислом мероси фонди ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашув давомида Ўзбекистон маданий мероси ҳамда “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” китоб-альбомлари, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари китоблари, эсдалик совғалари Ал-Фурқон ислом мероси фонди директорига топширилди. Шу ўринда Сали Шаҳсивари келгусида ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканлигини билдирди.

Ушбу ташриф Ўзбекистоннинг маданий меросини халқаро майдонда тарғиб қилиш, Буюк Британия билан илмий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.

twitter buttontwitter buttontwitter button
Яндекс.Метрика
twitter button

+998 71 215 57 22