Мирзо Улуғбек фойдаланган идиш
Темурий ҳукмдор Улуғбекка тегишли идиш Мўғул сулолалари томонидан сақланган бебаҳо меросдир. Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази раҳбари бошчилигида делегация Лондондаги Виктория ва Альберт музейида ташкил этилган кўргазмада тарихий артефакт билан ҳам иштирок этди.
Бу идиш 1417–1449 йилларда Ҳирот ёки Самарқандда нефрит тошидан ишлангани ҳақида тахминлар мавжуд. Тахминан 200 йил ўтиб, идиш Жаҳонгирга тақдим этилган. Ундаги ёзувлар ва Жаҳонгирнинг унвони идишга мўғул заргари Саида Гилани томонидан битилган. У идиш дастасини ҳам ясаган бўлиши мумкин.
Жаҳонгирнинг ўғли Шоҳжаҳон ушбу қимматбаҳо ёдгорликни қабул қилиб олганида унга ўзининг императорлик унвонини қўшган.
Идишдаги ёзувда қуйидаги сўзлар келтирилган:
«Ҳақиқат ва мажозий рамзларнинг абадий ҳомийси, шоҳ Абул-Музаффар Нуриддин Жаҳонгир, шоҳ Акбарнинг ўғли, ҳижрий 1022 йилда (милодий 1613-14) ҳукмронлигининг 8 йилида».