Logo
search icon
global icon

uzb

iconshadow
iconshadow
iconshadow
[object Object]

Турк киноижодкорлари билан янги — "Мавораннахр" кинолойиҳаси ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда

18:26 / 05.06.2024

Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида Кинематография агентлиги Бадиий кенгашининг турк киноижодкорлари билан яратилиши режалаштирилаётган "Мавораннахр" кинолойиҳаси бўйича муҳокама бўлиб ўтди.  Кинематография агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Агентлик раҳбарияти, ва бадий кенгаш аъзолари ва эксперлари Седат Сағиркая бошчилигидаги турк киноижодкорларидан иборат делегация билан лойиҳа бўйича музокоралар ўтказди. 

Учрашувда меҳмонлар TRT Avaz телеканали бош координатори Седат Сағиркая, продюсер Ўмер Беёғлу, тарихчи ва маданиятшунос Иса Акпинар, режиссёр Экрем Арслан ва ТРТ Ўзбекистон ваколатхонаси раҳбари Низам Шаҳин киносаройни кўздан кечириб, илиқ фикрлар билдирди.  Шу билан бирга, «Мавораннахр» деб номланган ҳужжатли сериал ишлаш масаласи муҳокама қилинди. Таклиф этилаётган лойиҳага кўра, Мовароуннаҳр ўлкасининг географияси, фиқҳ илми, диний таълимотлар, фалсафа, архитектура ва ҳаёт тарзига бағишланган 10 қисмли сериал ишланади.

Ҳужжатли сериал лойиҳаси Бадиий кенгаш томонидан илиқ қабул қилинди. Шу мавзу юзасидан лойиҳа тақдимоти ўтказилгач, турк киноижодкорлари томонидан Ўзбекистонда тарихий манзиллар, актёрлар, техник кўмак масаласида ёрдам сўралди. Таклиф Бадиий кенгаш аъзолари томонидан қўллаб-қувватланиб, ҳужжатли сериални суратга олиш ишларида ўзбек ва турк олимлари ҳамкорликда фаолият юритиши кераклиги таъкидланди.

twitter buttontwitter buttontwitter button
Яндекс.Метрика
twitter button

+998 71 215 57 22