Logo
search icon
global icon

uzb

iconshadow
iconshadow
iconshadow
[object Object]

ЖАҲОН ОЛИМЛАРИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ИЛМ ВА МАДАНИЯТНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАГАНИ УЧУН МИННАТДОРЛИК БИЛДИРИШДИ

22:51 / 28.08.2024

Самарқанддаги Конгресслар марказида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) VIII Халқаро конгресси  бўлиб ўтди. Дунёнинг 35 давлатидан 300 дан ортиқ иштирокчи Самарқанд декларациясини қабул қилишиб, Ўзбекистон Республикаси Президентига анъанавий Мурожаатнома билан чиқишди. Тадқиқотчилар Шавкат Мирзиёевга жорий йил 24 август куни бўлиб ўтган “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” VIII Халқаро конгрессининг очилиши муносабати билан иштирокчиларга йўллаган табриги учун миннатдорлик билдиришди. 

Мурожаатда Ўзбекистон раҳбарининг ноёб муаллифлик мега-лойиҳаси – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази юксак баҳоланди. Иштирокчилар маданият масканларида бўлиб, Ислом цивилизацияси маркази ва Имом ал-Бухорий маънавият марказида барпо этилаётган маҳобатли иншоотлар билан танишди. Конгресс давомида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини сифатли мазмун билан тўлдириш бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган 300 дан ортиқ маърузалар, таклифлар, интервьюлар, баёнотлар ва тақдимотлар тақдим этилди. 

Ялпи мажлис доирасида иштирокчилар WOSCU VIII Халқаро Конгресси якунларини сарҳисоб қилдилар ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мазмуни учун асос бўлиб хизмат қиладиган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг қўшма лойиҳалари “Йўл харитаси”ни тасдиқладилар. Долзарб вазифалар қаторига ноёб қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини яратиш, музейшуносликдаги инновацион ишланмалар, янги археологик ва этнографик экспедициялар, ҳаттоки сунъий интеллектни фанга жорий этиш каби масалалар ҳам киради.

Қабул қилинган Самарқанд декларацияси конгресснинг тўрт кунлик ишини якунлаб, тадбир иштирокчиларининг тараққиёт ва маърифат ғояларига содиқлигини тасдиқлади. IRCICA, TURKSOY, “Al Furqan” жамғармаси, Араб дунёси институти, Халқаро Туркий академия каби 10 та йирик халқаро ташкилот раҳбарлари, 15 нафар академик, 40 нафар профессор ва доцент, 103 нафар фан доктори, 54 та музей ва кутубхоналар директорлари, 5 нафар олий ўқув юртлари ректорлари, 5 та нашриёт уйи директорлари 35 давлатдан 300 дан ортиқ иштирокчилар номидан мурожаатни “Al Furqan” жамғармаси директори Сали Шаҳсивари ўқиб эшиттирди.  

Конгресснинг якуний йиғилишида WOSCU халқаро мукофоти  –  “Олтин китоб” тақдим этилди, бу йил у Саудия Арабистони, Қозоғистон, Туркия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлардан келган 10 нафар шарқшунос олимларга насиб этди.  

Шунингдек, 20 та хорижий оммавий ахборот воситалари, жумладан CNN, Euronews, “Россия-Культура”, “Мир”, “Россия-24” ва Марказий Осиё давлатларининг телеканаллари журналистлари таклиф этилди